Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида 6 та медаль жамғаришди

Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида 6 та медаль жамғаришди

Перуда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари якунига етди. Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Кумуш медални +78 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова келтирган бўлса, Алишер Саманов ( — 90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров ( — 100 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.

Шу тариқа, спортчиларимиз яккалик баҳсларини 1 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан якунлашди. Дастурга кўра, бугун аралаш жамоавий йўналишда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.