Конференция давомида ассоциация раҳбарияти қайта шакллантирилиб, яқин давр учун устувор режалар муҳокама қилинди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг мамлакат волейбол федерацияси раҳбари сифатидаги муваффақиятли фаолияти инобатга олиниб, унинг номзоди Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Номзодлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди ва Азиз Анварович Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.
Шунингдек, ассоциация раисининг ўринбосарлари, бош котиб ва ижрочи директорлари ҳам сайланиб, раҳбарият таркиби тўлиқ шакллантириб олинди.
Тадбирда сўз олган расмийлар ассоциация раҳбариятини масъулиятли лавозим билан қутлаб, шарафли вазифаларини амалга оширишлари йўлида омад ва муваффақиятлар тилашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.