Дзюдо. Шукуржон Аминова Тошкент “Катта дубулға” турнири чемпиони!

Дзюдо. Шукуржон Аминова Тошкент “Катта дубулға” турнири чемпиони!

Пойтахтимиздаги Humo Arena мажмуасида дзюдо бўйича “Катта дубулға” таснифидаги нуфузли мусобақа старт олди. Бу йилги беллашувларда барча қитъалардан ташриф буюрган 400 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради.

Анъанага мувофиқ, бугун кун давомида эркаклар — 60 кг ва — 66 кг, аёллар — 48 кг, — 52 кг ва — 57 кг вазн тоифаларида медаллар учун татамига чиқишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турнирини муваффақиятли бошлади. Дастлабки кундан кейин Шукуржон Аминова олтин, Достон Рўзиев эса бронза медалларини қўлга киритишди.

Аёллар ўртасида — 57 кг вазн тоифасида кечган финал беллашувида Шукуржон Аминова япониялик Мио Шираканени мағлубиятга учратиб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Шу тариқа Аминова мазкур тоифадаги мусобақаларда ўзининг дастлабки медалига эга чиқди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.