Ўқув марказлари уюшмасига 100 млн доллар жалб этилади — президент

Ўқув марказлари уюшмасига 100 млн доллар жалб этилади — президент

Ташкил этилаётган Ўқув марказлари уюшмасига 2026 йилда 100 миллион доллар жалб этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 27 февраль куни Сурхондарё вилоятида ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, маблағлар ўқув марказлари очиш истагида бўлган тадбиркорларга арзон кредитлар, субсидиялар ва бинолар ижара тўлови учун компенсация шаклида йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида ёш тадбиркорларнинг Ўқув марказлари уюшмасини ташкил этиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаганди. Ушбу бирлашма аъзоларига биноларни ижарага берувчи тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад солиғи ва фойда солиғидан озод этилади.

Бундай марказлар ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва бошқа мамлакатларнинг етакчи таълим муассасаларига стажировкага юбориш таклиф этилмоқда.

Таълим соҳаси бўйича эксперт Комил Жалилов Ўқув марказлари уюшмасини ташкил этиш ташаббусини «хавотирли сигнал» деб атади. Унинг фикрича, давлатнинг ушбу соҳага аралашуви рақобат ва таълим сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.