Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди

Оғир вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокиров «Zuffa Boxing» промоушенида дебют жангини ўтказди.

У америкалик Зачари Спиллерга қарши рингга кўтарилди. Профессионал фаолиятида 5 та жанг ўтказиб, ҳали мағлубият аламини тотиб кўрмаган океан орти вакили Зокировнинг оғир зарбаларига дош бера олмади. 6 раунд қилиб белгиланган жанг 2-раунддаёқ техник нокаут билан якунланди.

Шу тариқа, Жаҳонгир Зокиров профессионал боксдаги иккинчи жангида ҳам ишончли ғалабани қўлга киритди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.