Тайинловга қадар Шерзод Ибрагимов 2024 йил июль ойидан буён Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Унгача департаментнинг Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Миллий гвардия сайтининг раҳбарият бўлимида олдин фақат қўмондон ўринбосарлари кўрсатилган эди, биринчи ўринбосар лавозими шу пайтгача ушбу бўлимда акс эттирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида президент Баҳодир Тошматовни Миллий гвардия қўмондони этиб тайинлаганди. У бунгача Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Бу лавозимда у Рустам Жўраевнинг ўрнини эгаллаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.