Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошди: квартиралар бир йилда 5,5 фоизга қимматлашди

Ўзбекистонда уй-жой нархлари ошди: квартиралар бир йилда 5,5 фоизга қимматлашди


2026 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда турар жой кўчмас мулки нархларининг ўсиши давом этди. Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уй-жой нархлари биринчи чоракка нисбатан 1,3 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 4 фоизга ошган.

Энг катта ўсиш квартиралар бозорида қайд этилди. Бир йил давомида квартиралар нархи 5,5 фоизга кўтарилди. Жумладан, бирламчи бозордаги квартиралар 7,1 фоизга, иккиламчи бозордаги квартиралар эса 4,2 фоизга қимматлашган.

Тошкент шаҳрида квартиралар нархи чорак давомида 1,3 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 3,9 фоизга ўсди. Пойтахтнинг бирламчи бозорида нархлар 5 фоизга, иккиламчи бозорда эса 3,2 фоизга ошган.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида квартиралар нархи янада юқори суръатларда ўсган. Бир йил ичида уларнинг қиймати 7 фоизга, бирламчи бозорда эса 8,7 фоизга ошган.

Якка тартибдаги турар жойлар нархи аввалги чоракка нисбатан 1,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 2 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида хусусий уйлар нархи чорак давомида 0,7 фоизга пасайган бўлса, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида 2,8 фоизга ошган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.