2026-йил абитуриентларнинг 37,5 фоизи 56,7 балл ҳам тўплай олмади
2026 йилда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида қатнашган абитуриентларнинг
230 минг 935 нафари, яъни 37,5 фоизи 56,7 баллдан кам натижа
кўрсатди.
56,7 балл максимал баллнинг 30 фоизига тенг. Шу билан бирга, мазкур кўрсаткич сўнгги йилларда изчил пасайиб бормоқда.
56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентлар улуши:
- 2022 йил — 51,2 фоиз;
- 2023 йил — 49,4 фоиз;
- 2024 йил — 46,9 фоиз;
- 2025 йил — 41,2 фоиз;
- 2026 йил — 37,5 фоиз.
Шунингдек, 2026 йилда давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали
134,6 балл, тўлов-контракт асосида эса
93,7 баллни ташкил этди.
2025 йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 121,8 ва 84,9 балл бўлган.