Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини тўлаш муддати 2 сентябрга кўчирилди

Қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини тўлаш муддати 2 сентябрга кўчирилди


Ўзбекистонда юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича 2026 йилги ер солиғи йиллик суммасининг 30 фоизини тўлашнинг охирги муддати 2 сентябрь этиб белгиланди.

Солиқ кодексининг 432-моддаси 3-қисмига мувофиқ, ушбу тўлов аслида 31 августга қадар амалга оширилиши лозим эди. Бироқ Президентнинг «2026 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига (ПФ — 257-сон) асосан 31 август қўшимча ишланмайдиган кун деб эълон қилингани сабабли, тўловни амалга оширишнинг охирги куни кейинги илк иш кунига — 2 сентябрга сурилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.