Манбага кўра, 8 сентябрь куни шаҳарда ёғган ёмғир бир соат ичида 104 миллиметрга етган. Кучли ёмғирдан сўнг шаҳарнинг айрим ҳудудларида сув тошқини хавфи юзага келиб, маҳаллий ҳокимият эвакуация эълон қилди.
Расмийларнинг маълум қилишича, Нагоя порти ҳудудидаги вақтинчалик турар жойларда истиқомат қилаётган 400 нафар спортчи ва жамоа вакили қисқа муддатга баландроқ ҳудудга кўчирилган. Эвакуация буйруғи тахминан икки соатдан сўнг бекор қилиниб, спортчилар яна ўз турар жойларига қайтарилган.
Кучли ёғингарчилик мусобақа иншоотларига ҳам таъсир кўрсатди. Айрим спорт мажмуаларининг томидан сув ўтгани қайд этилган. Бироқ шаҳар мери Ичиро Ҳиросаванинг таъкидлашича, иншоотларга жиддий зарар етмаган ва мусобақаларни режалаштирилган муддатда ўтказишга тўсқинлик қиладиган ҳолат кузатилмаган.
Маълумот учун, Осиё ўйинларининг расмий очилиш маросими 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. Айрим мусобақалар эса олдинроқ бошланади. Жумладан, баскетбол баҳслари 10 сентябрь, футбол учрашувлари эса 15 сентябрь куни старт олиши режалаштирилган. Осиё ўйинларида 17 мингдан ортиқ спортчи ва расмийлар иштирок этиши кутилмоқда.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.