Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди

Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди

ДилобарКаттабекова Сирдарё вилояти ҳокиминингтуризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйичаўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.

АжиниязКайпназаров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул ходими эди.

РустамжонЭгамбердиев Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.

ХондамирАхунбабаев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори эди.

Азизбек Абдусаломов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари эди.

Рустам Қобилов Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари эди.

Жўрабек Суюнов Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у вилоят туризм бошқармаси бошлиғи эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.