Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби эълон қилинди

27 октябрдан 8 ноябрга қадар Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

500 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар атлет билан қатнашади.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Эркаклар:


  • 65 кг — Адҳамжон Эргашев

  • 85 кг — Сарварбек Зафаржонов

  • 95 кг — Муҳаммадқодир Тоштемиров

  • 110 кг — Акбар Жўраев

  • +110 кг — Шарофиддин Амриддинов

Аёллар:

  • 53 кг — Нигора Абдуллаева

  • 86 кг — Ригина Адашбаева

  • 86 кг — Нигора Сувонова

Мазкур жаҳон чемпионати Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинлари саралаш жараёнида дастлабки йирик рейтинг очколарини қўлга киритиш имкониятини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.