“Менинг фикримча, Синдоров кўпроқ томошабоп ўйин намойиш қилади, аммо тажриба муҳим. Гукешда тажриба бор. Уни мағлуб этиш қийин. Шунинг учун мен унга бир оз кўпроқ имконият беряпман. Ўйинга қанча вақт тайёргарлик кўришингиз муҳим эмас тажриба одатда ҳал қилувчи омил ҳисобланади”.
У Олимпиадада яхши таассурот қолдирмади, лекин энди биз фақат битта рақибга қарши ўйин ҳақида гапиряпмиз. Бу бутунлай бошқача нарса. Гукеш кўпроқ ҳимоявий ўйин намойиш қилади. Уни доимо орқа чизиқда туриб ўйнайдиган теннисчига ўхшатиш мумкин. Лекин барибир олдиндан бир нарса дейиш қийин. Агар Синдоров ҳужумкор ўйин кўрсатса, эҳтимол у Гукешни мағлуб этар.
Гукеш ҳақидаги танқидий фикрлар ўз кучида
“2024 йилги чемпионлик баҳсида Динг Лиренни мағлуб этганидан сўнг, Гукеш ўзининг ёмон формаси билан ажралиб турди — ҳам классик шахматда, ҳам тезроқ вақт назорати бўйича.
2794 балл билан энг юқори рейтингга эришган ҳолда, у 2025 йилда жами 43 очко йўқотди: у Grand Swiss’да 41-ўринни эгаллади ва биринчи рақам остида ўйнаб туриб, Жаҳон Кубогининг учинчи босқичида мусобақадан чиқиб кетди. Мен ўшанда Магнус Карлсен сингари, Гукешни қаттиқ танқид қилган эдим ва бу танқид ҳали ҳам ўз кучида.
Мен 1986 йилда Карпов билан чемпионлик учун ўйнаганимда, ўйиннинг мақсади дунёнинг энг яхши ўйинчиси кимлигини аниқлаш эди. ўшандан бери чемпионлик баҳслари биринчи ва иккинчи рақамли шахматчилар ўртасида ўтказилмади. Лекин энди ёш ўйинчилар чўққиларга чиқаётганидан хурсандман”.
Карлсен ҳали ҳам дунёдаги энг кучли шахматчи
“Магнус Карлсен менинг назаримда ҳали ҳам дунёдаги энг яхши шахматчи. Бир неча йил олдин бу мутлақо аниқ эди. Ҳозир у 35 ёшда. Унинг турмуш тарзи ва ўйнайдиган турнирлар сонини ҳисобга олсак, бошқа кучли шахматчилар пайдо бўлди, аммо агар ҳамма нарсани биргаликда оладиган бўлсак, Магнус ҳали ҳам энг кучли ўйинчи дейиш мумкин”.
Шахмат харитаси ўзгарди — ҳиндлар ва ўзбеклар энди юқори ўринда
“Ҳозир кучли ўнталикда бир нечта ёш ўйинчилар бор. Лекин уларнинг қайси давлатдан эканига қараш янада муҳимроқ. Сўнгги йилларда география кескин ўзгарди. Кучли ўнталикда фақат икки нафар европалик бор. Шунингдек, бир неча америкаликлар бор, лекин уларнинг келиб чиқиши Осиёдан. Қолганлар эса ҳиндлар ва ўзбеклар...
Сўнгги учта шахмат олимпиадасидан иккитасида ўзбекистон, биттасида Ҳиндистон ғалаба қозонди. Бу етакчи давлатлар рўйхати энди аввалгидан бутунлай фарқ қилаётганини аниқ кўрсатиб турибди”.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.