У бу лавозимда 2025 йил сентябридан буён ишлаб келган Алишер Атаханович Усмонов ўрнини эгаллади.
Бу ҳақдаги қарор Сенат Кенгашининг 3 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида қабул қилинди. Мажлисни парламент юқори палатаси раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Сенаторлар суд ҳокимияти самарали фаолият юритиши учун суд тизимининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Фаррух Абдураимов 2025 йил декабридан буён Сирдарё вилояти суди раиси лавозимида ишлаб келган. Бунга қадар у Андижон вилояти суди раисининг ўринбосари бўлган.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Олий суд раиси, раиснинг биринчи ўринбосари ва раис ўринбосари — судлов ҳайъати раиси президент тақдимига биноан Сенат томонидан сайланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.