Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида «Энг яхши ижтимоий лойиҳа» танлови эълон қилинди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида «Энг яхши ижтимоий лойиҳа» республика танловини эълон қилди. Танлов ҳаётга татбиқ этилган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
- белгиланган намунадаги ариза;
- лойиҳанинг батафсил тақдимоти;
- эришилган натижаларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
- фото ва видеоматериаллар.
Танлов ғолибларига пул мукофотлари берилади:
- 1-ўрин — базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 100 баравари;
- 2-ўрин — БҲМнинг 70 баравари;
- 3-ўрин — БҲМнинг 50 баравари.
Ҳужжатлар 2026 йил 19 ноябрга қадар loyiha@ihma.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
Қўшимча маълумотни 71 239-59-24 телефон рақами орқали олиш мумкин.