Бугун икки спорт турида Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

Бугун икки спорт турида Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда

Бугундан пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “Универсал” спорт саройларида икки ажойиб спорт турларида катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати бошланади.

21-23 декабрь кунлари “Юнусобод спорт мажмуаси”да юртимизнинг энг кучли дзюдочилари мамлакат биринчилиги учун баҳс олиб боришади. Унда Токио — 2020 совриндори Давлат Бобоновдан бошқа ҳамма етакчилар иштирок этиши бу йилги чемпионат интригаси ҳар қачонгидан ҳам катта бўлишидан далолат бермоқда. Бугун эркаклар — 60 ва — 66 кг, қизлар — 48, — 52 ва — 57 кг вазн тоифаларида беллашишади.

Шунингдек, “Универсал”да эркин ва юнон-рум кураши бўйича Республика биринчилиги ўтказилади. 21-24 декабрь кунлари ўтадиган мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган полвонлар гиламда ўз маҳоратини намойиш этишади. Бугун соат 16:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.