Мазкур тартиб Ўзбекистон Президентининг 2026 йил 25 мартда қабул қилинган “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жорий этилган.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб ҳар ойнинг 10 ва 25 саналарида республика бўйлаб “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб борилади.
Фармонда белгиланишича, “Автомобилсиз кун” давомида давлат хизматчиларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланади. Бу орқали жамоат транспорти, велосипед ва пиёда ҳаракатланишни рағбатлантириш, шунингдек, шаҳарларда транспорт воситалари чиқарадиган зарарли ташламалар ҳажмини қисқартириш мақсад қилинган.
“Автомобилсиз кун” ташаббуси мамлакатда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларнинг муҳим қисми сифатида баҳоланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.