Турнирда дунёнинг 10 дан ортиқ давлатидан жами 101 нафар шахматчи икки гуруҳда ғолиблик учун дона суришди.
“Norway Chess Open” фестивали доирасида 6 июнь куни 76 нафар шахматчи ўртасида блиц-турнир бўлиб ўтди.
Халқаро турнирда ўзбекистонлик шахматчилар совринли ўринларни эгаллашди. Жумладан, блиц йўналишида 9 имкониятдан 7 очко жамғарган Муҳиддин Мадаминовга 2-ўрин насиб этган бўлса, худди шунча очко жамғарган яна бир вакилимиз Муҳаммадзоҳид Суяров 3-ўринни қўлга киритди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.