Ушбу лойиҳа доирасида юртимизда профессионал бокс жанглари ташкил этилади. Шу муносабат билан махсус камар ҳам таъсис этилган. Камарда ўзбек бокси асосчиларидан бири Сидней Жексон, шунингдек афсонавий Руфат Рисқиевнинг сурати туширилган.
Боксчилар жангларда рейтинг очколарини тўплаб боришади ва Ўзбекистон чемпиони унвони ҳамда камар учун жанг ўтказиш имкониятига эга бўлишади.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.