Ушбу турнир 21та партиядан иборат бўлади ва швейцарча тизимда ўтказилади. Бугун 12та, эртага эса 9та партия ўтказилади. Ҳар ярим соатда биттадан ўйин ўйналади.
Битта ўйин учун ҳар бир спортчига умумий 3 дақиқа вақт ва битта юриш учун қўшимча 2 сония вақт берилади. Баҳслар мана шундай тезкорлик билан ўтказилади.
Бугунги ўйинлар Тошкент вақти билан 19:00, эртанги баҳслар эса 20:00да бошланади. Эртанги баҳслар якунланганидан сўнг ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилади.
Блицда иштирок этадиган ўзбекистонлик шахматчилар — Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Жаҳонгир Воҳидовга омад тилаймиз.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.