Оғир атлетика. Бугун яна 4 та медал нақд қилинди

Оғир атлетика. Бугун яна 4 та медал нақд қилинди

Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Қизлар ўртасида — 71 кг вазн тоифасида А гуруҳи баҳсларида даст кўтариш машқида Дилноза Файзуллаева ўзининг барча уринишларидан унумли фойдаланди (76, 80 , 82 ) ва натижада кумуш медалга эга чиқди.

Силтаб кўтариш машқида эса Гулшодахон Дадамирзаевага омад кулиб боқди, у 97 кг вазнни ўзига бўйсундириб, кумуш медални қўлга киритди. Файзуллаева силтаб кўтариш машқида совринли ўринлардан қуруқ қолди. Шунга қарамай иккикураш натижасига кўра Дилноза Файзуллаева бронза медали соҳибасига айланди.

Ўсмирлар ўртасида — 59 кг вазн тоифасида Ситора Кўпайсинова даст кўтариш машқида бронза медалини қўлга киритди.

Натижада Дилноза Файзуллаева 1та кумуш ва 1та бронза, Гулшодахон Дадамирзаева 1та кумуш ҳамда Ситора Кўпайсинова бронза медални мамлакатимиз спорт делегацияси ҳисобига қўшиб қўйишди.

Шу тариқа, бешинчи кунги белашувларда ҳамюртларимиз 4та медал қўлга киритишди.

Манба: minsportuz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.