Оғир атлетика: Турсуной Жабборова катта устунлик билан Осиё чемпионига айланди

Оғир атлетика: Турсуной Жабборова катта устунлик билан Осиё чемпионига айланди

Тошкентда якунланиб бораётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида оғир вазн тоифасида қизлар беллашуви тугади.

Таниқли вакиламиз Турсуной Жабборова — 87 кг вазн тоифасида қитъамиз ёшлари орасида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади. У энг яқин таъқибчисини ҳар бир уринишда камида 20 кг.дан, умумий ҳисобда эса 41 кг.га ортда қолдирди.

Шунингдек, ушбу вазнда ҳамюртимиз Камола Каримова 3 та бронза медалларига эга чиқди.

Ёшлар, — 87 кг:
1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 235 (108+127) кг
2. Хо Пхонг (Ветнам) – 194 (88+106) кг
3. Камола Каримова (Ўзбекистон) – 182 (77+105) кг

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.