Боксчилар биринчи бўлимни нисбатан эҳтиёткорлик билан ўтказишди ва бир-бирларининг хатоларидан фойдаланишга интилишди. Ҳакамларнинг 3 нафари устунликни қозоқ спортчисига беришди.
Иккинчи раундда ҳам вазият деярли шундай давом этди. Бу сафар 3 ҳакам Дулатга ўз овозини берди. Сўнгги бўлим олдидан ҳисоб 2:1 кўринишга келди. Жанг тақдир сўнгги раундга қолди.
Учинчи бўлимда ҳар икки спортчи борларини бериб жанг қилишди. Бир вазиятда Бекбауовнинг юзи ёрилиб, қон оқиб кетди ҳамда унга 2 марта тиббий ёрдам кўрсатилди. Сўнгги 3 дақиқаликда Асадхўжанинг аниқ ва кучли чиқа бошлади. Аммо ҳакамларнинг якуний баҳоси қуйидагича бўлди — 2:3 (28:29, 29:28, 27:30, 28:29, 29:28), Бекбауов фойдасига.
Шу тариқа, ўзбекистонлик учинчи боксчи бронза билан чекланди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.