Бугун 4 нафар боксчимиз Испаниядаги жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади

Бугун 4 нафар боксчимиз Испаниядаги жаҳон чемпионатида рингга кўтарилади

Кеча Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилди ва уларнинг 4 нафари ғалабага эришди. 1 боксчимиз эса афсуски имкониятни бой берди.

Бугун кун давомида тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:

— 54 кг: Мухлиса Хушвақтова — Витория де Оливейра (Бразилия) (Б ринг, 17:25 дан сўнг)

— 81 кг: Олтиной Сотимбоева — Пранжал Ядав (Ҳиндистон) (Б ринг, 17:40 дан сўнг)

— 86 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов — Отгонболд Нямдорд (Мўғулистон) (А ринг, 00:55 дан сўнг)

— 54 кг: Хўжаназар Нортожиев — Азизян Гор (Арманистон) (Б ринг, 00:40 дан сўнг)

Жуфтликлар устига босган ҳолда жангларни жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Жанглар бошланиш вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.