Фазлиддин Ғоибназаров Тошкентда ўтган бокс оқшомида енгилмас Жамшид Каримовни мағлуб этди

Фазлиддин Ғоибназаров Тошкентда ўтган бокс оқшомида енгилмас Жамшид Каримовни мағлуб этди

Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров (11-1, 6 КО) 2 декабрь, жума куни Тошкентда ўтган бокс оқшомида жанг қилди.

Мусобақанинг асосий жангида Ғоибназаровга Жамшид Каримов (10-1, 7 КО) рақиб бўлди.

Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанг тўлиқ 10 раунд давом этди. Ғоибназаров кўплаб раундларни ўз фойдасига ҳал қилишга эришди. Якун ҳакамлар бир овоздан Фазлиддиннинг ғалабасини қайд этди — 99-91, 96-94, 99-91.

Қолган жангларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

— Ованнес Бачков (Арманистон) муддатидан аввал Маркос Гонсалес Барразани (Мексика) таслим этди;

Жоно Керрол
(Ирландия) очколар эвазига Жеймс Чережини (Руминия) мағлубиятга учратди;

Мужибулло Турсунов
(Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Шоҳрух Кенжаевни (Ўзбекистон) мағлуб этди;

Нурим Дилшад
(Қозоғистон) очколар эвазига Фаррух Арслоновни (Ўзбекистон) ютди;

Ион Костин
(Руминия) техника нокаут билан Александр Ионитани (Руминия) мағлуб этди;

Ислом Мўминов
(Ўзбекистон) 1-раундда Асилбек Ваҳобовни (Ўзбекистон) нокаутга учратди;

Анвар Туропов
(Ўзбекистон) очколар ҳисобига Асан Маҳмудовни (Қозоғистон) ютди;

Суҳроб Қаюмов
(Ўзбекистон) техник нокаут эвазига Довуд Маҳкамовдан (Тожикистон) устун келди;
Берекет Таиров (Қозоғистон) техник нокаут билан Жакипбек уулу Жаркинбекни (Қирғизистон) енгди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.