Кеча якунланган рапид йўналишида 10-ўринни эгаллаган Нодирбек Абдусатторов блицни ҳам яхши бошлаб, кетма-кет 3 та ўйинда ғалаба қозонди. Аммо кейинчалик у ўйинларни ютқаза бошлади. Натижада у 12та ўйинда 7 очко тўплаган ҳолда 46-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистонликлар орасида кутилмаганда Муҳиддин Мадаминов яхши иштирок этмоқда. У 8 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди. 16 ёшли шахматчимиз мусобақада 150-поғонада сараланганди.
Жаҳонгир Воҳидов эса 7,5 очко билан 28-поғонани банд этиб турган бўлса, қолган спортчиларимиз ҳозирча топ 100дан пастда жойлашишган.
Эркаклар мусобақасиада Хикару Накамура (АҚШ) 10 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Аниш Гири, Магнус Карлсен, Даниил Дубов, Халик Мартиросян ва Ричард Раппорт ҳисобида 9 очко мавжуд.
Аёллар эса бугун 9та ўйинда иштирок этишди. Умида Омонова 5,5 очко билан 25-поғонани банд этиб турибди. Афруза Ҳамдамова ҳисобида 4,5, Нафиса Мўминовада эса 4 очко бор.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.