Ўзбекистон U16 терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон U16 терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритди

Колумбияда 16 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Бутуншахмат олимпиадаси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси битта таркиб билан иштирок этди. 9 та тур якунлари бўйича ҳамюртларимиз иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Жамоамиз 7 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, иккита ўйинда (Россия 1 ва Ҳиндистон) мағлуб бўлди. Шахматчиларимиз биз каби 7,0 очко жамғарган Қозоғистон — 2 ва Хитой терма жамоаларини қўшима кўрсаткичлар бўйича ортда қолдиришди.

Чемпионлик эса Россия — 1 жамоасига насиб этди. Қозоғистон — 2 бронза медалига сазовор бўлди.

1. ФИДE 1 — 9 очко
2. Ўзбекистон — 7 очко
3. Қозоғистон — 2 — 7 очко
4-ўрин: Хитой — 7 очко
5-ўрин: Ҳиндистон — 6.5, кейинги ўринлар: ФИДE — 2, Куба — 2, Мексика.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини қуйида спортчилар ҳимоя қилди:

Сайдали Йўлдошев (раҳбар),
Ҳумоюн Бегмуратов,
Муҳаммадзоҳид Суяров,
Асроржон Омонов,
Афруза Ҳамдамова.

Шахматчиларимизни эришилган улкан зафар билан табриклаймиз!

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.