Рапид йўналишидаги амалдаги жаҳон чемпоини Нодирбек Абдусатторов бугун дастлабки 3та ўйинда ғалаба қозонди. У Денис Кадрич (Черногория), Абҳиманю Пураник (Ҳиндистон) ва Антон Демченко (Россия)ни мағлуб этди. 4-турда ҳамюртимиз жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен тўғри келди. Бу баҳсда норвегиялик шахматчи ғалаба қозонди. Нодирбек 5-турда туркиялик Ваҳап Саналга қарши дона суриб, ғалаба қозонди. Натижада 1-кундан сўнг Абдусатторов 4 очко жамғарди ва жадвалда 8-поғонани эгаллаб турибди. Тўрт шахматчи эса 4,5 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.
Ўзбекистонлик шахматчилар орасида Нодирбек Ёқуббоев 3,5 очко билан айни пайтда 16-ўринни эгаллаб турган бўлса, Шамсиддин Воҳидов 3 очко билан 56-поғонани банд берди. Жаҳонгир Воҳидов ҳисобида ҳам 3 очко бор (62-ўрин).
Мусобақани 2та ғалаба билан бошлаган Жвоҳир Синдаров кейиги 3та баҳсда ютқазиб қўйди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.