Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Бокуда мусобақада ғолибликни қўлга киритди

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Бокуда мусобақада ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик гройссместер Нодирбек Абдусатторов Озарбойжонда ўтказилган Вугар Гашимов халқаро турнирида ғалаба қозонди.

Унда 10 нафар шахматчи рапид ва блиц йўналишларида иштирок этишди. Дастлабки 3 кун давомида рапид ўтказилган бўлса, кейин 2 кун давомида блиц турнири ўтказилди.

Ҳар икки йўналишда натижалар жамланганида эса Абдусатторов 25,5 очко билан ғолибликни қўлга киритди. Ҳамюртимиз рапидда 14, блицда эса 11,5 очко жамғарди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни мезбон спортчилар — Шаҳриёр Мамедяров ва Рауф Мамедов эгаллашди — 20.5 очкодан.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.