Жамоамиз ўтказилган 44та ўйинда 68 очко жамғарди. Пешқадам «Сариарқа» эса 82 очко тўплади.
«Ҳумо» плей-офф босқичини чорак финалда «Горняк» клубига қарши бошлайдиган бўлди. Бу жамоа мунтазам чемпионатда 6-ўринни эгаллади. «Ҳумо» мунтазам чемпионат давомида «Горняк» клубига қарши ўйинларда 2 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этганди.
Чорак финал босқичи жамоалардан бир 4 марта ғалаба қозонгунга қадар ўйинлар ўтказилади. Дастлабки учрашувлар 16 ва 17 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Ярим финал ва финал баҳслари ҳам жамоалардан бири 4та ғалабага эришгунга қадар давом этади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.