Шахмат: Нодирбек Абдусатторов «WR Chess Masters» турнирини дуранг билан бошлади

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов «WR Chess Masters» турнирини дуранг билан бошлади

Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олди. Ушбу мусобақада жаҳоннинг 9 та энг яхши шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Шахматчимиз бугун илк ўйинини россиялик Ян Непомняшийга қарши қора доналарда ўтказди. 15-юришга келиб рус шахматчиси Фарзин ёрдамида ҳамюртимизнинг Филини уриб олди, аммо унинг Фарзини қамалда қолди. У чексиз шоҳ бериш имкони орқали баҳсни дуранг билан якунлади.

Нодирбек эртага россиялик Андрей Есипенко (2675)га қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.