71 кг вазндаги ҳамюртимиз Саиджамшид Жаъфаров туркиялик Ердемир Тугруханга қарши рингга кўтарилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди — 5:0. Шу тариқа, Жаъфаров ҳам олтин медални қўлга киритди.
Режага кўра энг сўнгги бўлиб жанг ўтказиши керак бўлган Шоҳжаҳон Абдуллаев (86 кг) ва Баҳодир Жалолов (92+ кг)нинг рақиблари финалда иштирок этмаслиги ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.
Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу мусобақани 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 бронза медалларини қўлга киритди.
Бугунги натижалар:
48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Говинд Кумар (Ҳиндистон) 4:1
51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Никанор Куирога Рамон (Аргентина) 5:0
54 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Ясен Радев (Болгария) 1:4
60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Радослав Росенов (Болгария) 2:3
63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Мужибилло Турсунов 1:4
67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Бекзод Ҳамидов 5:0
71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Ердемир Тугрухан (Туркия) 5:0
86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Винченсо Лиззи (Италия) рақиб рингга чиқмади
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Давит Чалоян (Арманистон) рақиб рингга чиқмади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.