Нью-Дели — 2023. Уч боксчимиз ярим финал остонасида тўхтади

Нью-Дели-2023. Уч боксчимиз ярим финал остонасида тўхтади

Ҳиндистон мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 22 март, чоршанба кунги баҳсларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

— 48 кг вазн тоифасида Фарзона Фозилова Мўғулистон вакили Алтансесег Лусиаханга қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Яна бир чорак финал баҳсида — 63 кг вазн тоифаси Ҳадичабону Абдуллаева россиялик Наталя Сичюговага мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Навбаҳор Ҳамидова ( — 66 кг) эса жазоирлик Имане Ҳелифга қарши рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик боксчи рақибига 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.