Бокс — 2023. Саиджамшид Жаъфаров қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди

Бокс-2023. Саиджамшид Жаъфаров қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. 71 кг. вазнда қатнашаётган Саиджамшид Жаъфаров Мозамбикдан ташриф буюрган Осорио Муханга билан жанг қилади.

75 кг. вазнда икки карра Осиё чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз енгилроқ вазнда ўзини яхшироқ ҳис этса керак. У қўлларининг узунлигидан унумли фойдаланди ва рақибга деярли ҳеч қандай имконият қолдирмади — 5:0 (30:27, 30:27, 30:26, 30:26, 29:27). Шу билан бирга, у ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этмаганини таъкидлаш лозим.

Саиджамшид Жаъфаров кейинги босқичда мексикалик Марко Вердега қарши рингга кўтарилади.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.