Дзюдо бўйича ЖЧ. Бугун Тўрабоев ва Қурбонбоева баҳсларда иштирок этади

Дзюдо бўйича ЖЧ. Бугун Тўрабоев ва Қурбонбоева баҳсларда иштирок этади

Доҳада ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида оғир вазн тоифасидаги спортчилар чемпионлик учун кураш олиб боришмоқда.

Бугун эркаклар ўртасида — 100 кг, аёллар ўртасида эса — 78 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Унда иштирок этадиган ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

— 100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Кентаро Иида (Япония)
— 78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Бита Пакут-Клоско (Польша)

Эслатиб ўтамиз, Тўрабоев 2022 йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.