Бокс — 2023. Ярим финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи етиб келди?

Бокс-2023. Ярим финалга қайси мамлакатдан нечта спортчи етиб келди?

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун чорак финал босқичи жанглари ўтказилди ва ярим финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди.

Ярим финалдаги иштирокчилари сони бўйича Ўзбекистон 1-поғонани эгаллаб турибди. Делегациямизнинг 9 аъзоси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Бу борада 2-ўринни Куба ва Россия терма жамоалари эгаллашди. Уларнинг 6 нафардан аъзоси ярим финалгача етиб келишди.

Қозоғистон эса 5 боксчи билан тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. Кейинги поғоналарни Грузия, Ҳиндистон, Франция ва Испания (учтадан) банд этишди.

9 — Ўзбекистон;
6 — Россия, Куба;
5 — Қозоғистон;
3 — Испания, Франция, Грузия, Ҳиндистон;
2 — Арманистон, Мўғулистон, Бразилия, Озарбойжон;
1 — Иордания, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Мексика, Италия.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.