«Ролан Гаррос». Нигина Абдураимова саралашнинг 1-босқичида ютқазди

«Ролан Гаррос». Нигина Абдураимова саралашнинг 1-босқичида ютқазди

Нигина Абдураимова “Ролан Гаррос” турниридаги иштирокини якунлади. Афсуски, ҳамюртимиз словениялик Тамара Зиданшекка қарши баҳсда мағлубиятга учради.

2 соат 38 дақиқа давом этган ўйин тақдири 3 сетда ҳал бўлди. Унда жаҳон тасниф жадвалида 110-ўринда бораётган европалик теннисчи 7:6, 4:6, 6:2 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Абдураимова (176) саралашнинг биринчи босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.