«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов сўнгги Магнус Карлсен билан «дуранг+ғалаба» ўйнади ва турни 9-ўринда якунлади

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов сўнгги Магнус Карлсен билан «дуранг+ғалаба» ўйнади ва турни 9-ўринда якунлади

Норвегияда 10 нафар гроссмейстер иштирокидаги ўтказилаётган нуфузли «Norway Chess» турнири якунига етди. Кеча спортчилар сўнгги 9-тур баҳсларини ўтказишди.

Нодирбек Абдусатторов бу сафар мезбон спортчи Магнус Карлсенга қарши қора доналарда ўйнади. Асосий ўйиннинг 58-юришига келиб томонлар дурангга имзо чекишди.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов сўнгги Магнус Карлсен билан «дуранг+ғалаба» ўйнади ва турни 9-ўринда якунлади
Армагеддон деб номланган қўшимча партияда ҳам вазият дуранг эди, аммо норвегиялик шахматчи вақт танқислигига учради ва мағлубиятини тан олди. Натижада ҳамюртимиз сўнгги турда ўз ҳисобига 1,5 очкони қўшиб қўйди.

«Norway Chess». Нодирбек Абдусатторов сўнгги Магнус Карлсен билан «дуранг+ғалаба» ўйнади ва турни 9-ўринда якунлади
Нодирбек Абдусатторов «Norway Chess» мусобақасини 9 очко билан 9-поғонада якунлади. Бунинг учун ўзбек шахматчиси 130 000 крона ($12000) мукофот пулига эга бўлди. Ҳамюртимиз турнирнинг асосий партияларида 1 ғалаба, 5 дуранг ва 3 мағлубият қайд этди.

АҚШлик Хикару Накамура охирги турда ватандоши Фабиано Каруана устидан ғалаба қозонди ва 16,5 очко билан турнир ғолибига айланди. Каруана 16 очко билан кумуш, Домараджу Гукеш эса 14,5 очко билан бронза медалини қўлга киритди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.