Шаҳрам Ғиёсов америкалик енгилмас боксчини мағлубиятга учратди (видео)

Шаҳрам Ғиёсов америкалик енгилмас боксчини мағлубиятга учратди (видео)

Профессионал бокснинг ярим ўрта ( — 66,6 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) Ўзбекистон вақти билан 18 июнь тонгида АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Янги Орлеан шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Ўзбекистон вакилига америкалик Ҳаролд Калдерон (27-1, 18 КО) рақиб бўлди. Жанг 12 раунд давом этди ва уларнинг катта қисмида Ғиёсов фаоллик кўрсатди.

Якунда ҳакамлар бир овоздан Шаҳрамнинг ғалабасини қайд этди — 120-108, 118-110, 116-112.

Мазкур ғалаба эвазига Ғиёсов WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.

29 ёшли ўзбекистонлик боксчи проф рингдаги 14-ғалабасини қайд этди. 35 ёшли Калдерон эса кетма-кет 27 ғалабадан кейин фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.