Дзюдо. Астана турнирининг биринчи кунида 3 та медаль қўлга киритдик

Дзюдо. Астана турнирининг биринчи кунида 3 та медаль қўлга киритдик

Қозоғистонда дзюдо бўйича Астана “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунланди.

Енгил вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили ўз вазн тоифаларида бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу натижа орқали улар жаҳон рейтинги учун 500, Париж — 2024 Олимпия ўйинлари рейтинги учун эса 250 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишмоқда.

Кун қаҳрамонлари:

— 60 кг: Достон Рўзиев
— 48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
— 52 кг: Сита Қадамбоева

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.