Ханчжоу — 2022. Осиё Ўйинларида иштирок этадиган боксчиларимиз аниқ бўлди

Ханчжоу-2022. Осиё Ўйинларида иштирок этадиган боксчиларимиз аниқ бўлди

Ўзбекистон бокс федерацияси Ханчжоу — 2022 Осиё ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, боксчиларимиз бўлажак мусобақада қуйидаги таркибда қатнашишади:

Эркаклар:
— 51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
— 57 кг: Абдумалик Халоков
— 63,5 кг: Руслан Абдуллаев
— 71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
— 80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
— 92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов

Аёллар:
— 50 кг: Сабина Бобоқулова
— 54 кг: Нигина Ўктамова
— 57 кг: Ситора Турдибекова
— 60 кг: Райҳона Қодирова
— 66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
— 75 кг: Азиза Зокирова

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг бокс дастурида Париж — 2024 Олимпиадасининг йўлланмалари ҳам ўйналади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.