Ханчжоу — 2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Ханчжоу шаҳрида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов бошчилигида Ўзбекистон спорт делегациясига ажратилган бинода штаб вакиллари билан мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида спортчиларнинг мусобақалар давомидаги иштирокини юқори савияда ташкил қилиш, уларнинг яшаш шароитларини янада такомиллаштириш ва штаб фаолиятини узлуксиз таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, штаб аъзолари ҳамроҳлигида «Атлетлар шаҳарчаси»да спортчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишилди.

Хусусан, шу ердаги фитнес зали, овқатланиш маркази ва ётоқхоналардаги шароитлар билан таниш қаторида ўзбек спортчилари билан ҳам самимий мулоқотлар бўлиб ўтди. Шу ўринда, вазир А. Икрамов спортчилар билан учрашиб, ватанимизга ёруғ юз билан қайтишларида омад тилади.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.