Бокс. Сауль Альварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жермелл Чарло устидан ғалаба қозонди

Бокс. Сауль Альварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Жермелл Чарло устидан ғалаба қозонди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 1-октябрь, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.

Унинг марказий жанги мексикалик Сауль “Канело” Альварес (60-2-2) ҳамда америкалик Жермелл Чарло (35-2-1) ўртасида кечди.

Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва унда Сауль Альварес ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди (119-108, 118-109, 118-109). Бундан ташқари, Сауль жангнинг 7-раундида Чарлони нокдаун ҳолатига ҳам туширди.

Шу тариқа, жангда ғалаба қозонган Сауль Альварес иккинчи ўрта вазндаги IBF, WBA, WBC ва WBO камарларини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Мусобақанинг бошқа жанглари натижалари:

Йорденис Угас (27-6) Марио Барриосга (28-2) имкониятни бой берди;

Хесус Рамос (20-1) Эриксон Любинга (26-2) ҳакамлар қарорига кўра ютқазди;

Элайжа Гарсия (16-0) Армандо Ресендизни (14-2) 8-раундда нокаутга учратди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.