Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.
Турдиқулова бўлажак Олимпиадада шпага йўналишидаги беллашувларни бошқариб боради. 2018 йилдан бери халқаро мусобақаларда фаолият олиб бораётган юртдошимиз кўплаб нуфузли турнирлар, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатида ишлаган.
Жорий йил Миланда ўтган дунё биринчилигида ҳам шпага йўналишидаги финал баҳсларида реферелик қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.