Одилжон Аслоновнинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Одилжон Аслоновнинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Одилжон Аслоновнинг (5-0-1) навбатдаги жанги тафсилотлари маълум қилинди.

Унга кўра, Аслонов 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган RCC Boxing профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Аслоновга шу куни россиялик Рафи Хчоян (2-1-1) рақиблик қилади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Эслатиб ўтиш жоиз, Одилжон сўнгги жангини шу йилнинг 8 сентябрь куни Эрик Катомпага қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди. 26 ёшли Рафи Хчоян эса сўнгги бор 17 август куни Илья Очкин билан жанг қилиб, ғалаба қозонганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.