Дастурга кўра, 13-14 декабрь кунлари мусобақанинг саралаш босқичи бўлиб ўтади. 16-17 декабрда эса ҳал қилувчи беллашувларга навбат берилади. Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида “Катта дубулға” турнири учун ҳам алоҳида рейтинг юритилиб, унда пешқадамлик қилган 1 та атлет Париж 2024 Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлади.
Жамоамиз таркибида Улуғбек Рашитов ҳамда Светлана Осипова кичик жароҳат сабаб ушбу турнирни ўтказиб юборишади. Павел Хан бошчилигидаги спортчиларимиз қуйидаги таркибда Хитойга учиб кетишди:
58 кг: Омонжон Отажонов
58 кг: Амирбек Тўраев
80 кг: Нажмиддин Қосимхожиев
80 кг: Шуҳрат Салаев
80 кг: Жасур Жайсунов
+80 кг: Никита Рафалович
57 кг: Чарос Қаюмова
57 кг: Мадина Мирабзалова
67 кг: Феруза Содиқова
67 кг: Озода Собиржонова
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.