Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022-йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди.
Энг қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси, ўтган 2022-йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиё қитъасининг “Йил федерацияси” дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерацияси томонидан махсус мукофоти топширилди.
Ушбу мукофотни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.