Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди. Чимаев UFC 294 да Усмонга қарши жанг қилади.
Аввалроқ, Пауло Коста тирсаги операция қилинганлиги сабабли, жанггача тикланмаслиги ҳисобга олиниб, Чимаевга қарши октагонга чиқмаслиги айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, UFC 294 турнири 21-октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Мусобақанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Александр Волкановски ўртасида кечади. Қайд этиб ўтиш жоиз, Махачев Чарльз Оливейрага қарши жанг қилиши лозим эди, бироқ Чарльз жароҳат олганлиги боис, унинг ўрнини Волкановски эгаллади.
Камару Усмон сўнгги икки жангини Леон Эдвардсга қарши ўтказиб, иккаласида ҳам мағлубиятга учраган эди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.