Каратэчиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди
24-29 октябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда Венгрияга йўл олди. Таркибда Ханчжоу 2022 Осиё ўйинлари чемпиони Севинч Раҳимова, шунингдек, бошқа бир қатор тажрибали спортчиларни кўриш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
60 кг: Сардор Рўзимуродов
67 кг: Садриддин Сайматов
75 кг: Қувончбек Муҳаммадиев
84 кг: Алисултон Ҳожиев
+84 кг: Исломбек Исматиллаев
Аёллар:
50 кг: Шаҳризода Исматиллаева
55 кг: Севинч Раҳимова
61 кг: Зулхумор Турсуналиева
68 кг: Бону Эгамбердиева
+68 кг: Моҳларойим Ҳакимжонова
Манба: Olympic.uz