Ҳолат сабаблари юзасидан расмий изоҳ берилди.
Мазкур ҳолат юзасидан UZBEKISTAN AIRPORTS расмий хабар берди.
Маълум қилинишича, «Турк ҳаво йўллари»нинг THY 371 йўналиши бўйича «Тошкент-Истанбул» рейси техник сабабларга кўра бир неча соатга кечиктирилган. Натижада авиаташувчи рейсни бекор қилишга қарор қилган.
Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А 333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди.
Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилган.
«Йўловчилар кутиш залига жойлаштирилди ва иссиқ овқат билан таъминланди. Эрталаб авиакомпания ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилди. Йўловчиларга овқатланиш ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган»,- дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.